Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида, 2019 йил 29 август куни Марказий банк ва «Ravnaq-bank» ХАТБ раҳбар ходимлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик субъектларида учраётган тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, билдирилган таклифларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорларга янги турдаги банк хизматларини жорий этилиши бўйича масалалар кўриб чиқилди.
Manba:
ko‘rsatilmagan
/
Ko‘rishlar:
1459